Уйга | Write Letter   
Музей хакида Коллекциялар Тадбирлар ва кургазмалар Экскурсиялар Дукон ва устахоналар Алокалар  
Узб | Рус | Eng   Официальный сайт Музея здесь >>> www.muzeyart.uz
Узбекистон дуппилари кургазмаси
 
 
Узбекистон халклари узларининг куп асрлик тарихий хаёти жараёнида халк амалий санъатининг ажойиб намуналарини яратганлар.

Амалий сан6ъатнинг таркалган турларидан бири – дуппилар булиб, у аёллар, эркаклар, болалар миллий либосининг ажралмас бир булагини ташкил килади. Санъатнинг бу тури хозирги кунда тулалигича сакланиб, авлоддан авлодга утиб келмокда.

Кадимдан эркаклар дуппиларини жуда кадрлашган. Бировни дупписини бошидан тушириб юбориш жуда каттик хакоратлаш билан тенг булган. Купинча “Бошингда дуппинг борми?” ибораси билан тенглаштирилган.

Мохирлик билан кулда тикилган дуппилар нафакат бизнинг мамлакатимизда хатто чет элларда хам кенг таркалган. Узбек каштачиларида яратган дуппилар Узбекистон музейлар кургазмалари билан бир каторда чет эл музейлари кургазмаларини хам безаб турибди.

Узбекистон Амалий санъат музейи захирасида Узбекистоннинг хамма вилоятлар ва мактабларини дуппилари нинг бой туплами жамланган.

Дуппилар куриниши накш услублари, бадиий рамзлар уйгунлиги билан бир-биридан фарк килади. Хар бир вилоят дуппиларининг тайёрланишида шу жойнинг табиий шароити, атроф-мухит, ахоли турмуш тарзи ва махаллий анъаналарнинг тарихий ривожланиши, умумий маданиятнинг ривожланиши катта таъсир курсатган.

Масалан Сурхондарё ва Кашкадарё (айникса Бойсунда) думалок, куббасимон куринишдаги дуппилар, ёркин бир биридан кескин фарк киладиган иплар билан тикилган булса, Бухородан купрок зар иплар билан тикилган. Келиб чикишига караб Фаргона дуппилари кадимийрок хисобланади: Чуст, Маргилон, Кукон, Анндижон.

Шахрисабз “Гилам дуппи” лари узининг “Ироки” услубида тикилганлиги билан алохида ажралиб туради. Тошкентда аёллар дуппилари “Ироки” услубида тикилган булиб, асосан асоси ок рангда ва ранг баранг гуллар тасвирлаш кенг таркалган. Дуппилар тикилган жойига караб баъзан: “Чуст дуппи”, “Кукон дуппи”, “Шахрихон дуппи”, “Маргилон дуппи”, “Гилам (Шахрисабз) дуппи” ва бошкалар дейилган. Кийган дупписига караб кимни каерданлигини ажратиб олиш мумкин булган. Дуппичиликнинг асосий кенг таркалганолти булимини курсатиш мумкин: Тошкент, Фаргона, Самарканд, Бухоро, Кашкадарё, Сурхондарё ва Хоразм-Коракалпогистон.

Юкорида тарифи берилган миллий узбек бош кийими дуппилар хакидаги маълумотнинг бир кисми халос. Биз бу санъат турининг узига хос асосий анъаналарини таърифладик.

Бу кургазма музей захираларида сакланаётган санъат асарлари Ушбу тартибда: Шахрисабз “Гилам дуппилари”, Бойсун, Тошкент “Духоба дуппилари” ёки “Чоргул”, “Окпар”.

Кургазмада дуппилар мактаблар хилларии буйича курсатилган булиб, биринчи бошланишида Шахрисабз гилам дуппилари, Бойсуннинг пилтадузи дуппилари, Тошкентнинг духобали “чоргул” дуппилари, машинада тикилган дуппилар, Маргилон-Тошкент “ок ироки” аёллар дуппилари, лакай-узбеклари сунгра Тошкент-Андижон мунчокли “нозик” деб аталувчи дуппилари курсатилган. Охирги витринада Бухоронинг узига хос зар дуппилари намойиш этилган. Залнинг марказида эса «тус дуппи” деб аталиб келинган Чуст дупининг турли намуналари эътиборингизга хавола килинган.

Музейда кургазма 17.05.2007. да очилиб, 10.06.2007. гача давом этади.















Официальный сайт Музея здесь
Вебсайт Музея прикладного искусства Узбекистана

 



Гостиницы Узбекистана

Партнеры Отдых поездки путешествия Узбекистан Ташкент. Консультации  *** Туры Узбекистан отдых в Узбекистане Поездки Информация Фотографии  *** Узбекистан: Туризм, Информация, Фотографии, Гостиницы, Карта  *** Фотографии Узбекистана. Фотоколлекция 1000% Узбекистан  *** Активный отдых туры Центральная Азия  ***  Туры в Узбекистан   *** Все о туризме Узбекистан Ташкент Гостиницы Услуги Консультации. ВЭБ дизайн  *** Translator  *** Промальпинисты Узбекистана Ташкента. Все виды работ на высоте  *** Туризм в Ташкенте, Узбекистане - Эксперт   *** Гостиницы Узбекистана
Partner links
Uzbekistan trip cheap low-cost tourism uzbek hotels registration flights  *** Reisen Usbekistan - Hotels Usbekistan - Tourismus Informationen Usbekistan  *** Tashkent  *** Uzbekistan tourism information attractions hotels Tashkent Bukhara Khiva  *** Uzbekistan hotels  *** Uzbekistan tourism information  *** Central Asia Mountain Climbing - Central Asia Mountaineering Agency *** BLOG Modern Furniture

выбрать любой тур по Узбекистану

Uzbekistan landscape, nature, pictures, photos, people, portraits, environment

 
 
Design Uzbekistan travel and tourism directory 
Copyright www.artmuseum.uz
Сурат муаллифлари © Виктор Вяткин